Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сентябрь ойида раҳбарлик лавозимига қайтарилган Самойдин Ҳусенов янги ишга ўтди
3 март куни «Нуроний» жамғармаси Бухоро вилояти кенгашининг раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.
Хабар қилинишича, йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Шу вақтгача «Нуроний»нинг вилоят кенгашига раислик қилиб келган Самойдин Ҳусенов ташкилотнинг Бухоро шаҳар бўлинмаси раиси этиб тайинланган.
Шу муносабат билан, Фармон Аминов «Нуроний»нинг Бухоро вилояти кенгаши раиси этиб тайинланган. Ҳокимлик ахборотида Аминов бунгача қаерда ишлаганига аниқлик киритилмаган.
Маълумот учун, Самойдин Ҳусенов 1996—2011 йилларда Бухоро вилояти ҳокими сифатида фаолият олиб борган. У 2011 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов томонидан коррупция ва уруғ-аймоқчиликка боғлиқ можаролар фонида лавозимидан озод қилингач, ўтган 5 йил давомида давлат ишида фаолият кўрсатмаган.
У ўтган йилнинг сентябрь ойи иккинчи ярмида ҳукумат ишига қайтди ва Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Бухоро вилояти кенгашига раис бўлди.

Мавзуга оид
18:31 / 02.04.2026
Когонда электр ва гибрид автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди
20:25 / 29.03.2026
Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026