16:29 / 07.03.2017
3820

2014 йилдан бери биринчи марта Ироқ бош вазири Мўсулга келди

Фото: AP

Ироқ ҳукумати раиси Ҳайдар ал-Ободи Мўсул ИШИД террорчилари томонидан эгаллаб олинганидан 3 йил ўтиб илк бора бу шаҳарга келди, деб хабар бермоқда Alsumaria телеканали.

Таъкидланишича, республика қуролли кучларининг олий бош қўмондони саналувчи мамлакат бош вазири Мўсулга уни террорчилардан бутунлай озод қилиш бўйича амалиёт билан шахсан танишиш мақсадида келган.

Бундан ташқари, у кампанияда иштирок этаётган бўлинмаларни текширувдан ўтказишни режалаштирган.

Аввалроқ Ироқ хавфсизлик кучлари Мўсулдаги асосий ҳукумат биноси устидан назоратни ўзига қайтаргани ҳақида хабар бергандик.

Top