Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram энг кўп ишлатиладиган давлатлар аниқланди. Ўзбекистон етакчилардан бири
Combot сервиси Telegram мессенжери қайси мамлакатларда оммабоп эканини аниқлади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, улар ўз ҳисоб-китобларини Google Play ва iOS Store маълумотлари асосида олиб борган. Бунда иловани ўрнатиш миқдори, фаол фойдаланувчилар тахминий сони, шунингдек, у ёки бу мамлакатдаги интернет-аудитория ҳажми эътиборга олинди.
2017 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра Telegram Эронда энг оммабоп экан – бу ерда уни интернет фойдаланувчиларнинг 44,7 фоизи ишлатади. Малайзия ва Ўзбекистон иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади (18,3 фоиз ҳамда 16,2 фоиз).
Шунингдек, Сингапур (11,3 фоиз), Испания (10,6 фоиз), Италия (10,5 фоиз), Саудия Арабистони (9,9 фоиз), Бразилия (8,7 фоиз), БАА (7,9 фоиз) ва Нидерланияда (7,1 фоиз) ҳам анча юқори кўрсаткичлар қайд этилган. Россия рейтингнинг 11-ўрнидан жой олди: Павел Дуровнинг атиги 6,3 фоиз ҳамюрти унинг мессенжеридан фойдаланади.
Telegram’ни Буюк Британия (1,3 фоиз), Ҳиндистон (1,7 фоиз), Миср (3 фоиз), Туркия (3,3 фоиз) ва Украинада (3,4 фоиз) энг кам одамлар ишлатади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, статистикада десктопли нусха ва норасмий иловалар ўрнатилиши ҳисобга олинмаган. Бундан ташқари, рейтингга Telegram’ни камида 1 млн. аҳолиси ўзига ўрнатиб олган мамлакатларгина киритилди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026