17:57 / 07.03.2017
8594

Volkswagen рулсиз ва педалсиз автомобиль ишлаб чиқди

Германиянинг Volkswagen компанияси Женева автокўргазмасида Sedric муқобил автомобилининг прототипини намойиш этди. 

Прототип 2+2 (икки нафардан йўловчи бир-бирига қараб ўтиради) формуласидаги бешинчи авлод ҳайдовчисиз автомобиль ҳисобланади. Бу инсон уни бошқаришга умуман аралашмаслигини англатади. 

Sedric прототипига кўрсатмалар автомобиль ичидаги тугмачалар, овозли буйруқлар ёки мобиль илова орқали берилади. Масалан, машина эгаси болаларни мактабга олиб бориш, харидни олиб келиш каби буйруқни танлаши кифоя, қолганини автомобилнинг ўзи бажаради. 

Бундан ташқари, йўловчилар концепт-кар билан суҳбат қуриши ҳам мумкин. Яъни, улар олдиндаги вазият, вақт ёки тўхташни сўрай олади. 

Концепт-карга олд ойна ўрнига йирик OLED дисплей ўрнатилган, ундан кўнгилочар тўплам сифатида фойдаланиш мумкин. 

Volkswagen Sedric пол тагига жойлаштирилган батареялар ёрдамида ишга тушувчи электр двигатель ёрдамида ҳаракатланади. 

 

Top