Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp янги тизимни синовдан ўтказмоқда
WhatsApp ишлаб чиқарувчилари компанияларга мессенжер фойдаланувчилари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконини берувчи янги тизимни синовдан ўтказишмоқда. Бу ҳақида лойиҳа билан таниш манбага асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар берди.
Бизнес учун синовлар Y Combinator стартап-инкубаторидаги бир неча компаниялар билан ўтказилмоқда. Тест синовлари ҳозирча эрта босқичда, дейди унда иштирок этаётган Cowlar Inc стартапи ҳаммуассиси Амир Илёс. Компания сигирларнинг жисмоний ҳолатини кузатишга мўлжалланган "ақлли бўйинбоғлар"ни ишлаб чиқаради. Cowlar компанияси бўйинбоғлардан фермерларга тўғридан-тўғри хабар йўллаш мақсадида WhatsApp'дан фойдаланмоқчи.
"Бу ажойиб имконият, зеро йирик сут бозорларидаги фермерларнинг аксарияти - Ҳиндистон, Бразилия ва Покистонда - WhatsApp'дан фойдаланишади", - дея изоҳлайди Илёс.
Сервис жамоаси ҳам, ўз ўрнида, фойдаланувчилар орасида "Сиз компанияларга WhatsApp орқали мурожаат қиласизми ва улардан спам оласизми?" мазмунида сўровнома ўтказмоқда.
Y Combinator президенти Сэм Альтман Reuters'га ҳеч қандай синовлар ҳақида билмаслигини айтган. WhatsApp вакиллари янги бизнес режалар ҳақидаги маълумотга изоҳ беришдан бош тортишди.
WhatsApp 2014 йилда Facebook компанияси томонидан 19 миллиард долларга харид қилинганди. Ўтган уч йил ичида 1 миллиарддан зиёд фойдаланувчиси бўлган сервис бизнес-модель ишлаб чиқармади.
Мавзуга оид
10:53 / 29.11.2025
Роскомнадзор WhatsApp мессенжерини тўлиқ блоклаш билан таҳдид қилмоқда
15:03 / 23.10.2025
РКН: РФда WhatsApp ва Telegram ишида чекловлар жорий этилди
19:58 / 13.08.2025
Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқ қилиш қисман чекланди
21:53 / 03.08.2025