Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор»нинг уй учрашувидаги дастлабки автомобил қачон ўйналиши маълум бўлди
Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган «Пахтакор» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги учрашувга ташриф буюрган мухлислар автомобил ютиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
«Мазкур учрашувда «Пахтакор» стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз «Омадли мухлис» совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида «Дамас» автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади» дейилади хабарда.
Мухлислар айнан қайси қулайликлардан фойдаланишига, бунинг учун қандай зарур ишлар амалга оширилишига ойдинлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 12 март, якшанба куни 17:00да «Пахтакор» стадионида бошланади. Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

Мавзуга оид
23:18 / 02.12.2025
«Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев Суперлигада йил футболчиси бўлди
16:19 / 19.11.2025
Тошкентда «Дамас» иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳатланди
13:58 / 18.11.2025
Ҳайдовчиларни “доирадан ташқарига” чиқармоқчи бўлган “Дамас” жарима майдончасига олиб келинди
12:19 / 30.10.2025