Жаҳон | 19:14 / 10.03.2017
5004
2 дақиқада ўқилади

Сеул: Пак Кин Хенинг истеъфоси ҳарбий келишувларга таъсир кўрсатмайди

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги давлат раҳбарининг импичмент туфайли ишдан кетиши ҳарбий соҳада аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилмайди, дея ахборот тарқатмоқда.

Жанубий Корея ҳукумати, хусусан, Вашингтон билан мамлакат ҳудудида АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимини жойлаштириш ва ривожлантириш борасида келишув тузган эди. Ҳозирда, Жанубий Корея ҳудудида THAAD ракеталарги қарши мудофаа тизимининг ўрнатилаётгани тўғрисида маълумотлар бор. THAAD мудофаа тармоғи юк машиналарга ўрнатилган зенит ракеталари, кўча назорат бошқарув пункти ва AN/TPY-2 русумли радар тизимидан иборат. Тармоқ яқин бир ёки икки ой ичида шай ҳолатга келтирилиши кутилмоқда.

Жанубий Корея ўтган 2016 йилнинг 8 июлида Корея ярим оролининг жанубий қисмига АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимини ўрнатишга келишиб олган эди. Бо борадаги саъйи-ҳаракатларнинг тезлашиб кетиши сабаби деб Шимолий Кореяда узоқ масофага парвоз қилиш қувватига эга каллакли ракеталарнинг синовдан ўтказилаётгани сабаб бўлаяпти. Мазкур турдаги ҳарбий лойиҳаларга эса Россия ва Хитой мутлақо қарши чиқмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея давлати раҳбари Пак Кен Хи импиечменти 10 март жума куни тасдиқланган эди. Эндиликда, 60 кун ичида навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтиши керак.

Мавзуга оид