17:53 / 11.03.2017
5448

Америкалик мутахассислар дазмоллаш мумкин бўлган эластик зирх ишлаб чиқишди

АҚШнинг ҳарбий-денгиз лабораторияси олимлари ҳар қандай турдаги зирхлардан енгиллиги ва баллистик хусусиятлари билан тубдан фарқ қилувчи янги материал ишлаб чиқишди. Термопластик полимер зарбалар таъсирида қаттиқлашади, бироқ уни яна дастлабки ҳолига келтириш мумкин. Бундай материалдан ясалган зирхли нимчаларни осонгина тузатса бўлади. 

Ҳарбий-денгиз лабораторияси ходими доктор Майк Роланднинг изоҳ беришича, пластинанинг зарарланган қисми осонгина қайта бирикади ва зирхли нимча ёки бошқа буюмнинг тузилишини тиклайди. Бунинг учун уни бирор иссиқ нарса, масалан дазмол билан 100 даражагача қиздириш кифоя қилади. Шундан сўнг, полимер яна бутун ва юмшоқ бўлиб қолади. 

phys.org сайтининг ёзишича, материал ушлаб кўрилганда резинага ўхшаб кетади, ташқи кўриниши ҳам шундай. Аммо, унинг хусусияти енгил, шаффоф ва эгилувчан зирхни ясаш учун фойдаланишга имкон беради. 

Top