Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадагаскар оролидаги FETÖ мактаблари Туркия ихтиёрига топширилади
Фатҳуллоҳ Гулен террорчилик ташкилоти (FETÖ)нинг Ҳинд океанида жойлашган Мадагаскар оролидаги мактаблари Туркия таълим жамғармаси (TMV) ихтиёрига берилади.
Шу ҳақдаги келишувни Мадагаскар таълим вазири Пол Андрианаин Рабару ва TMV раҳбари ўринбосари Ҳасан Ёвуз имзолаган. Имзолаш маросимида Туркиянинг Африка мамлакатидаги элчиси Вулқон Турк Вурал ҳам иштирок этган.
Ёвузнинг сўзларига кўра, янги ўқув йилидан бошлаб, FETÖ’нинг Мадагаскардаги 3та собиқ мактабида таълим беришнинг янги тизими жорий этилади.
Жамғарма раҳбари ўринбосари, шунингдек, Махаджанга шаҳрида TMV фондига қарашли янги мактабни очишга ҳам келишиб олган.
Шу билан Туркия билан FETÖ мактабларини топшириш бўйича келишувга эришган Африка давлатлари сони 11тага етди.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026