Эрон ўзи ишлаб чиқарган танкни намойиш қилди
Эрон ўзи ишлаб чиқарган Karrar номли танкни намойиш қилди. Эронлик ҳарбийларнинг айтишича, бу танк кўрсаткичлари бўйича Россиянинг Т-90 танкидан қолишмайди. Бу ҳақда Fars News ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Серияли тарзда ишлаб чиқарилиши бошланган танкнинг тақдимотида Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон иштирок этди. Унинг айтишича, Karrar ўт очишни бошқаришнинг электрооптик тизими, лазерли масофа ўлчагич ва баллистик ҳисоблагич билан жиҳозланган. Танк ҳам ҳаракатдаги, ҳам турғун нишонларни ура олади. Бундан ташқари, танк ракеталар ота олади ва уларни масофадан туриб нишонга йўналтира олади.
"Эрон мудофаа саноати танкни нолдан лойиҳалаб, қурди. У энг яхши танк бўлмаса-да, Россиянинг Т-90 танки каби қирғин келтирувчидир", деб айтди Деҳқон.
Деҳқоннинг таъкидлашича, янги танк дунёдаги энг замонавий танклар билан қаторда туради.
Мавзуга оид
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
11:10 / 17.09.2024
Тошкент ва Хоразмда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумлари бўлиб ўтади
22:54 / 16.09.2024
Эрон президенти ўз мамлакати ядро қуроли яратиш нияти йўқлигини айтди
08:20 / 16.09.2024