Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада 40дан ортиқ машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари рўй берди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Ал-Форобий шоҳкўчасида йирик йўл транспорт ҳодисалари рўй берди. Хабар қилинишича 40дан ортиқ машина бир-бирига урилган. СТВ канали маълумотига кўра, авария оқибатида йўлда ҳаракат тўхтаб қолган ва бир неча километрга чўзилган тирбандлик юзага келган.
Биринчи авария Ал-Форобий шоҳкўчаси ва Мустафин кўчаси кесишмасида 6 автомобиль иштирокида рўй берган. Яна икки ЙТҲ 7 машина иштирокида Дулати кўчасида содир бўлган. Навой ва Рўзибоқиева кўчалари жойлашган ҳудудда яна 3та авария кузатилган ва бунинг натижасида 7 автомобил шикастланган.



Шунингдек, 10 автомобиль иштирокида ҳалқа йўлининг шарқий қисмида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.


Ушбу тўқнашувлар туфайли дастлабки маълумотларга кўра 2 киши жароҳатланган. Улар шифохонага оғир аҳволда олиб борилган.


Ҳодисалар сабаблари полиция томонидан ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026