Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Сурия бўйича навбатдаги музокаралар давраси ўтказилади
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Сурия инқирозини ҳал этишга бағишланган музокаралар учун барча ташкилий масалалар ҳал қилинган. У режалаштирилганидек 14-15 март кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов маълум қилди.
"Бўлғуси Остона учрашувининг ташкилий масалалар билан боғлиқ барча жиҳатлари ҳал этилган. Икки томонлама ва кўп томонлама шаклдаги учрашувлар 14 март куни бўлиб ўтади, 15 мартда пленар кенгаш ташкил этилади", — деган вазир.
Ушбу музокараларнинг иккинчи босқичи доирасида Россия, Эрон ва Туркия иштирокида Суриядаги сулҳ бўйича мониторинг гуруҳини ташкил этиш бўйича якуний келишувга эришилган эди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026