Иқтисодиёт | 17:22 / 13.03.2017
12379
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон янги хорижий автомобиллар учун божхона ставкаларини пасайтирди

Фото: Asia-Plus

Тожикистон ҳукумати «2017 йилга давлат бюджети тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар лойиҳасини тайёрлади. Мазкур тузатишлар хориждан республикага олиб кирилувчи янги автомобилларга солинадиган божхона божларига доирдир. Ҳукумат таклифи мамлакат парламентига кўриб чиқиш учун юборилган. 

Республика Олий мажлисининг Вакиллар мажлисининг «АП» агентлигига маълум қилишича, таклифга кўра, жорий йил бошидан мамлакатга олиб кирилаётган янги автомобиллар учун божхона тўловлари 50 фоизга пасайтирилади. 

Камида бир йил аввал конвейердан чиққан ва кўпи билан 10 минг км юрган транспорт воситалари янги автомобиллар сифатида баҳоланади. 

Божхона божларини 50 фоизга камайтириш хусусида республика президенти Имомали Раҳмон 2016 йил 22 декабрда парламентда қилган маърузасида сўз юритган эди. 

Мавзуга оид