Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда рўй берган ҳалокат 7 кишининг умрига зомин бўлди
Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Кветта шаҳрида содир бўлган бахтсиз ҳодисада 7 киши ҳаётдан кўз юмди. Юк машинасининг афғонистонлик қочоқлар яшаётган кулбага ағдарилиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг 4 нафари ёш болалардир. Бу ҳақда Associated Press хабар қилган.
Полиция вакилига кўра, фожиа юз берган вақтда қум ортилган автомобиль юкни тушираётган бўлган. Кулба афғонистонлик қочқин Шер Муҳаммадга тегишли бўлган. Унинг ўзи ҳодисада жабр кўрмаган, бироқ унинг фарзандлари ҳалок бўлган.
Покистонда рўйхатдан ўтган ҳолда бир ярим миллион ва яна ноқонуний тарзда бир миллионга яқин афғонлар қочқин сифатида истиқомат қилади.
Мавзуга оид
09:00 / 11.05.2026
Покистондаги ҳужумда камида 15 полициячи ҳалок бўлди
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026