Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пак Кин Хе сўроқ қилинади
Жанубий Кореянинг импичмент туфайли четлатилган президенти Пак Кин Хе прокуратура томонидан 21 март куни коррупция бўйича иш юзасидан сўроқ қилинади. Бу ҳақда «Рёнхап» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Биз чақирув қоғозини олдик ва тергов билан ҳамкорлик қиламиз», - дея маълум қилди Жанубий Корея собиқ президенти расмий вакили.
Пак Кин Хе сўроққа 21 март куни маҳаллий вақт билан 9:30да келиши керак.
Аввалроқ собиқ президент Жанубий Корея фуқароларидан узр сўрагани ҳақида хабар бергандик.
10 март куни Жанубий Корея конституциявий судининг барча саккиз нафар судьяси Пак Кин Хенинг импичменти ҳақидаги парламент қарорини қўллаб-қувватлади.
Мавзуга оид
19:33 / 28.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними коррупция туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:39 / 27.01.2026
Трамп Жанубий Корея учун божларни 25 фоизгача оширишини эълон қилди
21:47 / 26.01.2026
Жанубий Корея ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиши мумкин
14:32 / 24.01.2026