Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Эрдўған Туркияга С-400 тизимларини етказишни муҳокама қилишган
Ўтган ҳафтада Москвада Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида ўтган музокараларда Анқарага Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари С-400’ни етказиш масаласи муҳокама қилинган. Бу маълумотни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади.
"Томонлар бу масалага қизиқиш билдиришмоқда ва музокаралар давом этади", деб айтган Песков.
"Известия" нашрининг ёзишича, бу маълумотни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам тасдиқлаган. Ҳозирча Туркия ушбу масаланинг турли жиҳатларини ўрганиб чиқмоқда.
Агар музокаралар муваффақиятли давом этса, бу Москва ва Анқара ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасидаги биринчи шундай йирик шартнома бўлади.
Мавзуга оид
10:35
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026