Ўзбекистон | 09:52 / 16.03.2017
6702
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти Россиянинг Ленинград вилояти билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Тошкент вилояти савдо-саноат палатаси ва Россиянинг Ленинград вилояти савдо-саноат палатаси ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолади.

Ҳужжат Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Ленинград вилоятига ташрифи давомида имзоланган.

Ҳужжатга кўра, томонлар савдо-иқтисодий ва илмий-техник муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент вилояти ва Ленинград вилояти компаниялари, корхоналари, ташкилотлари ва тадбиркорлари ўртасида алоқаларни ривожлантиришга кўмак кўрсатадилар.  

Томонлар иқтисодий ҳамкорлик ва савдо айирбошлашувини ривожлантириш учун имкониятларни кенгайтиришга интиладилар. Шу сабабли томонлар бозорларни ўзаро ўрганиш бўйича чоралар кўрадилар 

Шунингдек, томонлар савдо делегациялари билан айирбошлашувни қўллаб-қувватлашга ва икки давлат вакиллари учрашувларини ташкиллаштириш масалаларида кўмакни таъминлашда ёрдам берадилар.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид