Эрдўған: “Туркия Республикаси – турк халқи тарихидаги биринчи давлат эмас”
Туркия Республикаси – бизнинг давлатчилигимиз тарихидаги биринчи мамлакат эмас. Биз Усмонлилар давлати, турк-салжуқлар давлати, ҳамда турклар томонидан минглаб йиллар давомида ташкил этилган барча давлатларнинг меросини ёдда сақлаб келмоқдамиз, дея маълум қилди президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Чанаққаледаги жангга 102 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда чиқиш қилиб.
Президент сўзларига кўра, бу давлатларнинг барчаси – турк халқининг умумий меросидир. Давлат раҳбари шунингдек мамлакат хавфсизлик кучлари ходимларига миннатдорчилик билдирди. «Айнан уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугун террорчилар Жуди, Тендерук ва Бестлер тоғларидаги ғорларда яширинишга мажбур», - дея таъкидлаб ўтди Эрдўған.
Туркия президенти Нидерлания ҳукуматининг хатти-ҳаракатига ҳам ўз муносабатини билдирди.
«Нидерландия ҳукумати халқаро ҳуқуқ нормаларини қўпол равишда бузиб, Туркия вакилларини мамлакатнинг Роттердамдаги бош консуллиги биносига киритмади. Ҳеч ким вазирга ўз мамлакати дипломатик миссиясига келишини тақиқлай олмайди», - дея таъкидлаб ўтди президент. У Нидерландия ҳукуматининг можароли сиёсати давом эттирилса, Туркия ҳам шунга жавобан чораларни кўриши ҳақида огоҳлантирди.
«Нидерландия ҳукумати Туркия ТИВ раҳбарининг Роттердамга ташрифини тақиқлади. Шу билан бирга, аёл-вазир Нидерландиядан чиқариб юборилди. Асли келиб чиқиши туркиялик бўлганларга итларни қўйиб юборишмоқда, отлиқ полицияни рўбарў қилишмоқда. Германия канцлери эса Ҳаага позициясини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди. Буларнинг бари жуда афсусланарли», - деди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Нидерландия ва Германия ҳукумати позицияси ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Шунингдек, Туркия раҳбари шундай деди: «Нима учун Ғарб Туркиядаги конституциявий референдум бўйича тайёргарлик ишига аралашмоқчи? Сабаби оддий – Ғарб мамлакатимиздаги конституциявий ўзгаришлар нималарга олиб келишини яхши тушунади. Улар бир аср аввал турклар Чанаққаледаги жангда босқинчиларни тор-мор келтирганликларини яхши тушунади. Ғарб ўшанда бизнинг давлатни «касал мамлакат» дея атаганди».
Туркия президентининг сўзларига кўра, конституциявий ўзгаришлар Туркияда янги муваффиятлар, янги ғалабаларга олиб келади.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022