Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлин Трампнинг Германия "қарздор" эканлиги ҳақидаги сўзларига жавоб берди
Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен АҚШ президенти Дональд Трампнинг Берлин "НАТО ва АҚШ олдида катта миқдорда қарздор" эканлиги ҳақидаги гапларини инкор қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"НАТОда қарздорлар йўқ", деб айтган фон дер Ляйен.
Норасмий кўрсатмага кўра, НАТОга аъзо давлатларнинг мудофаага сарф-харажатлари уларнинг ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизидан кам бўлмаслиги керак, бироқ 2016 йилда бу меъёрни АҚШ ва Буюк Британиягина бажарган. Шу сабабли Вашингтон НАТО аъзолари альянсни молиялаштириш бўйича мажбуриятларини тўлақонли бажармаяпти, деб ҳисобламоқда. Айни вақтда АҚШ альянснинг 70 фоиз харажатларини қопламоқда.
Бироқ фон дер Ляйеннинг айтишича, ЯИМнинг 2 фоиз миқдоридаги мудофаа бюджети нафақат НАТО эҳтиёжларига сарф-харажатларни англатади. Унинг айтишича, тинчликпарвар миссиялар, ИШИДга қарши кураш ва турли гуманитар дастурлар ҳам бу маблағлардан қопланади.
18 март куни Трамп Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашув натижаларига изоҳ бериш вақтида гўёки Берлин НАТО ва АҚШга қарздор эканлигини айтган. Унинг айтишича, Германия "унга тақдим қилинаётган қудратли ва жуда қимматбаҳо мудофаага" тегишлича ҳақ тўлаши лозим.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
08:52 / 02.07.2026
Германияда Tomahawk ишлаб чиқарилиши мумкин
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
18:02 / 01.07.2026