Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарахтдаги шарсимон уйчалар болаликдаги орзуларингизни рўёбга чиқаради
Канадалик меъмор Том Чадли Free Spirit Spheres — дарахтдаги шарсимон уйчаларни яратаётганида болаликдаги орзуси ҳақида ўйлаган бўлса керак. Юқори қулайликдаги «батискафлар» Канаданинг ғарбий қирғоғидаги Ванкувер оролидаги ўрмонда осиғлиқ. Big Picture ушбу эртакнамо меҳмонхонанинг суратлари ва у ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Шиша толадан яратилган ва табиий кедр панеллари билан сирланган уйчалар ер устидан тўрт метр масофада жойлаштирилган. Уйчага дарахт атрофида ўралган атмосферали зина олиб чиқади.


Интерьер элементлари қизил дарахт ва тик (иссиқ мамлакатларда ўсувчи ёғочи қаттиқ дарахт)дан ишланган. Дизайнерлар уч метр диаметрли шарга каравот, стол ва ҳатто митти ошхона сиғдиришнинг уддасидан чиқишди. Қулайликлар ва душ учун эса пастга тушишга тўғри келади - у ерда ҳамма керакли нарсалар бор.



2006 йилда, меҳмонхона эндигина очилган пайтда меҳмонларга бир ва икки ўринли номерлар таклиф қилинган. Ҳозирга келиб эса, уч ўринли тўр беланчакли номерлар ҳам хизмат кўрсатади. Бу меҳмонхонада бир кун яшаш - 175-300 долларга тушади.



Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
08:20 / 02.06.2026
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
22:52 / 22.05.2026