Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия “ДХР” ва “ЛХР” паспортларини Украина ҳужжатларига тенглаштирди
Россияда Украинанинг ўзларини халқ республикалари деб эълон қилган Донецк ва Луганск вилоятлари паспорт эгаларига нисбатан Украина фуқароларига қўлланиладиган миграция қоидалари амал қилади. Бу ҳақда «Новые известия» нашри хабар қилмоқда.
Газетанинг ёзишича, бу ахборотни Россия ОАВдан бирига Давлат думасидаги манбалар, РФ ИИВ миграция бошқармаси вакили, Президент ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси ва “ЛХР” вакили ҳам тасдиқлаган.
«Биз “ДХР” ва “ЛХР” фуқаролари ҳар 90 кунда Россияни тарк этиши кераклигини билиб, ҳайрон бўлдик. Одамлар бу ҳақда билишмас эди», — дея парламентнинг қуйи палатаси аъзосининг сўзларидан иқтибос келтиради «Новые известия» нашри. Бошқа депутатнинг аниқлик киритишича, фармон ижросидан сўнг, қонуности ҳужжатлари қайта ишланмаган.
17 март куни Россиянинг ЕХҲТдаги доимий вакили Александр Лукашевич Москва “ДХР” ва “ЛХР” паспортларини тан олиш қарорини бекор қилиши мумкинлиги, бунинг учун Киев маъмурияти Минск келишувларини бажариши кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026