00:56 / 23.03.2017
7768

Лондондаги ҳужум натижасида тўрт киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Лондондаги ҳужум натижасида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида BBC телеканалида хабар берилди. 

Манбага кўра, ҳалок бўлганлардан ташқари камида 20 киши жароҳат олган.

22 март куни кундузи Лондондаги Вестминстер кўпригидаги одамлар устига автомобиль бостириб келган. 

Британия парламенти ҳудудида полициячига пичоқ билан жароҳат етказилди, ҳужум қилган шахс отиб ташланди. Бироз вақт ўтгач, полиция ходими ҳам ҳаётдан кўз юмди. 

Буюк Британия ҳукумати парламент биноси олдидаги ҳужумни теракт сифатида баҳоламоқда. 

Британия бош вазири Тереза Мэй фавқулодда қўмита мажлисини ўтказади. 

Top