21:36 / 23.03.2017
4348

“Oracle” мутахассиси IUT талабаларига маҳорат дарсини ўтди

“Oracle” компаниясининг етакчи мутахассиси Жем Нури Жумерт Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари учун “Буюмлар интернети ва “Oracle”нинг булутли технологияси” мавзусида маҳорат дарсини ўтди.

Жумерт “Oracle” компаниясида ишлаётганига 20 йилдан ошди. У “Oracle” компанияси мижозларига компания технологиясидан фойдаланган ҳолда ўз соҳаларида етакчи бўлишларига ёрдам беради.

IUT талабалари учун маҳорат дарси давомида “Oracle” мутахассиси томонидан булутли технологиялар ҳамда компаниянинг мазкур соҳадаги ечимлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Жем Нури Жумерт шунингдек, булутли технологияларнинг устунлигини реал мисоллар билан кўрсатиб берди.

Учрашув сўнгида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар. Қайд этиш лозимки, маҳорат дарси IUT талабалари учун фойдали бўлиб, талабалар “Oracle” компаниясининг ечимлари тўғрисида маълумот ва янги билимларга эга бўлишди.

Таъкидлаш жоизки, куни кеча Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “Oracle” компанияси IUTда “Oracle” Академиясини ташкил этиш тўғрисидаги келишувни имзолашди. Академия “Oracle” компаниясининг ечимлари бўйича турли курсларни таклиф этади.

Top