Спорт | 22:57 / 23.03.2017
6130
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 саралаш. Япония ва Саудияда ғалаба, Австралия очко йўқотди

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Осиё минтақасидаги В гуруҳида 6-тур учрашувлари ниҳоясига етди.

Таиландга сафар уюштирган Саудия Арабистони терма жамоаси меҳмонлар дарвозасини уч бор нишонга олишга муваффақ бўлди. Австралия эса Ироқ уйида сафар уюштириб ғалабани қўлдан чиқарди.

Гуруҳнинг марказий учрашувида эса БАА термаси Японияни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ушбу натижалардан кейин Япония ва Саудия Арабистони жамоалари 13 очко тўплаган ҳолда гуруҳда етакчиликни қўлга олишди. Австралия терма жамоаси ҳисобида 10, БАА эса 9 очко мавжуд.

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё минтақаси
«B» гуруҳи, 6-тур

Таиланд – Саудия Арабистони – 0:3 (0:1)
Голлар: 
Аш-Шаҳлавий (26), Кесарат (84, автогол), Ал-Мувашшар (90+2). 

Ироқ  – Австралия  – 1:1 (0:1)
Голлар: 
Аҳмад Ёсин (76) – Леки (40)

БАА – Япония – 0:2 (0:1)

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид