00:56 / 25.03.2017
14937

Эронда 130 автомобиль тўқнашиб кетди

Кучли туман Эроннинг шимоли-шарқий қисмида, Машҳад ва Нишопур шаҳарлари ўртасидаги автомобиль йўлида 130 та автомобилнинг ўзаро тўқнашишига олиб келди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

IRINN телеканали маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 59 киши жароҳат олган, кичик ёшли бир бола ҳалок бўлган. Йўлда кўп километрлик тирбандлик юзага келган. Полиция ҳайдовчиларга Сабзевар ва Гучан шаҳарлари орқали айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.  

Эронда 21 март куни янги йил – Наврўз кириб келиши муносабати билан таътиллар бошланиб, бу вақтда йўлларда қатнов жадаллашади. Кўплаб эронликлар дам олиш кунлари Машҳадга йўл оладилар. Бу ерда шиаларнинг муқаддас қадамжоси – имом Ризонинг (Муҳаммад пайғамбаримизнинг (с.а.в.) 7-авлоди вакили) мақбараси жойлашган.

 

Top