Жаҳон | 12:59 / 25.03.2017
7108
1 дақиқада ўқилади
Хитойда юк машинаси мактаб ўқувчиларини босиб кетди
Хитойнинг Гуанси-Чжуан мухтор туманида юк машинаси бошланғич мактаб ўқувчиларини босиб кетди, уч нафар бола ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳат олди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси маҳаллий полицияга асосан хабар берди.
Ҳодиса Гуйпин уездида жума куни куннинг иккинчи ярмида юз берди. Мактаб ўқувчиларидан бири воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган, яна икки нафари олган тан жароҳатлари оқибатида касалхонада жон таслим қилди.
Айни дамда юк машинаси ҳайдовчиси қўлга олинган, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:44 / 12.08.2024
Хоразмда 7-синф қизи фарзанд кўрди. У мактаб ўқувчилари томонидан зўрлангани айтилмоқда
10:23 / 08.06.2024
Жиззахда 4 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
12:29 / 16.03.2024
Жиззахда юк машинаси ёниб кетди
14:39 / 22.11.2023