Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаржадаги кучли ёмғир уч йигитнинг бевақт ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди
Жума куни Хорфаккан (БАА)да ёғган кучли ёмғир натижасида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ уч амирлик йигитни бевақт ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақида Шаржа полицияси хабарига асосланиб, GulfNews маълум қилди.
Шаржалик уч йигит - улардан икки нафари эгизаклар - машинада кетаётиб, Хорфаккандаги Ал-Ҳарай кўчасида чироқ устунига бориб урилган.
ЙТҲ қурбонлари тахминан 15-20 ёш атрофида бўлган.
Маҳаллий вақт билан тонгги 10:30 да Шаржа полициясига автоҳалокат ҳақида хабар беришган. Воқеа жойига полиция ва тиббиёт ходимлари, шунингдек қутқарув отрядлари етиб келишган. Қутқарувчилар қурбонларнинг танасини машинадан чиқариб олиш учун металл кесиш мосламаларидан фойдаланишган.

Йигитларнинг жони воқеа содир бўлган жойнинг ўзидаёқ узилгани маълум қилинди.
Дастлабки тергов ишлари шуни кўрсатдики, ЙТҲга ёмғирли об-ҳаво шароитида автомобилнинг юқори тезликда бошқарилгани сабаб бўлган.
Айни дамда БААда кучли ёмғир кузатилаётгани сабаб Шаржа полицияси ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишни сўраган.

Мавзуга оид
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026