Жаҳон | 19:55 / 27.03.2017
13190
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти Москвага етиб келди

27 март куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний самолёти Москвадаги "Внуково-2" аэропортига келиб қўнди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги мухбири. 

Руҳоний Москвага ташрифининг биринчи куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашади. Учрашувда икки томонлама, жумладан энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ривожланишининг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Аввалроқ маълум қилингандек, Медведев Эрон президенти билан Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Теҳрон ўртасида савдо тартибини шакллантиришни муҳокама қилади.   

Руҳоний ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар давомида биргаликдаги энергетик лойиҳаларга эътибор қаратиш режалаштирилмоқда. Улар ўртасидаги учрашув 28 мартга белгиланган. Музокаралар натижаларига кўра бир қатор ҳужжатлар имзоланади. Музокаралар давомида икки давлат етакчиси Россия-Эрон ҳамкорлигининг барча масалаларини кўриб чиқишмоқчи.    

Мавзуга оид