Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон аҳолисига халқаро интернет қайта очилади
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мамлакатда халқаро интернет тармоғига киришни қайта тиклаш бўйича топшириқ берди.
Эроннинг Fars агентлиги хабар беришича, мазкур қарор интернетдан фойдаланишни қайта тиклашни қўллаб-қувватлаган махсус ишчи гуруҳ йиғилишидан кейин қабул қилинган. Айни пайтда чекловлар қачон тўлиқ бекор қилиниши бўйича аниқ сана айтилмаган.
Аввалроқ, май ойи ўртасида Эрон ОАВ интернет чекловлари 5 июндан бошлаб бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳукумати 28 феврал куни АҚШ ва Исроил билан уруш бошланганидан сўнг глобал интернетга киришни чеклаганди. Шундан кейин мамлакатнинг қарийб 90 миллион аҳолиси фақат давлат томонидан тасдиқланган сайтларга кириш имконини берувчи “миллий интернет”дан фойдаланиб келаётган эди.
Маълумотларга кўра, интернет чекловлари айниқса онлайн савдо билан шуғулланувчи аҳолига жиддий иқтисодий зарар етказган. Тахминан 1 миллионга яқин фуқаронинг даромади кескин камайган.
Эрон расмийлари интернет чекловларини миллий хавфсизлик билан изоҳлаган бўлса, кузатувчилар бу чоралар уруш оқибатларининг ҳақиқий кўламини яшириш мақсадида жорий этилган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026