Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция президентлигига номзод Евроиттифоқ "ўлиши"ни таъкидлади
"Миллий фронт" ультраўнг партиясидан Франция президентлигига номзод Марин Ле Пен Лилль шаҳрида ўтказилган митингда Европа иттифоқининг тез орада барбод бўлишидан сўз очди, деб хабар беради Reuters.
"Евроиттифоқ ўлади, чунки инсонларга унинг ортиқ кераги йўқ. Мутакаббир гегемониялар Ер юзидан ўчиб кетишга маҳкум", — деди у. У, шунингдек, Францияда ўтажак президентлик сайловлари "халқнинг умумбашарий исёни"даги кейинги қадам бўлиши ҳам таъкидлаб ўтди.
Илгарироқ берилган хабарларга кўра, Ле Пен Москвага ташрифи чоғида Россия ва Франция терроризмга қарши кураш соҳасида разведка маълумотларини алмашиш лозимлигини айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, Москва ва Париж доимий хатар ҳисобланувчи терроризмга қарши реал кураш олиб бораётган кучлар сирасига киради. «Афсуски, бу оммавий хуружларгина эмас, яккам-дуккам ҳужумлар ҳамдир. Барчангиз бир неча кун муқаддам Буюк Британияда юз берган ходисалардан хабардорсиз. Ўйлайманки, давлатларимиз ўртасида разведка маълумотларини алмашиш ҳам фойдадан холи бўлмас эди», — деди Ле Пен.
Мавзуга оид
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
12:52 / 24.01.2026