Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда дунёда биринчи марта беморга бошқа инсоннинг iPS-ҳужайраси ўрнатилди
Бир гуруҳ япониялик олимлар дунёда биринчи бўлиб бошқа инсонга тегишли iPS-ҳужайрани иккинчи кишига ўтказди. Бу ҳақда Япониянинг "Рикэн" табиий фанлар институти хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, мазкур жарроҳлик амалиёти Кобе шаҳри тиббий марказида ўтказилган. Донорлик iPS-ҳужайралари кўзининг ички қисми зарарланган беморга ўтказилган. Япон мутассисларинин фикрича, ушбу махсус ҳужайралари унинг тикланишига ёрдам беради.
Шу пайтгача, ҳужайралар янги тана томонидан чиқариб юборилмаган. Хабар қилинишича, яқин вақтларда бир гуруҳ тадқиқотчилар яна бешта худди шундай амалиёт ўтказишни режалаштиришган. Олимлар орасида Киото ва Осака университетлари ходимлари ҳам бор.
iPS-ҳужайра – индуциялаштирилган илдиз ҳужайралар бўлиб, бошқа ҳужайралардан (соматик, ҳомила ёки плюрипотент) эпиирсий қайта дастурлаш ёрдамида олинади.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026