Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда рубль курси музлатилиши мумкинлиги айтилди
Россия Марказий банки Россия рубли курсини барқарорлаштириш учун қатъий курс ўрнатиши мумкин. Бу ҳақда 30 март куни Россия президенти маслаҳатчиси, Россия Фанлар академияси академиги Сергей Глазьев айтди.
Глазьевнинг айтишича, Марказий банкнинг асосий вазифаси миллий валюта барқарорлигини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. "Рубль курсини музлатиш бундаги усуллардан биридир, бироқ бу онгли даражада қилиниши лозим ва ҳамма бу нарх рақобатбардошлигини таъминлашини англаши керак", деб айтди Глазьев.
Аввалроқ Глазьев Россиянинг пул-кредит сиёсати "экзотик характерга" эга бўлиб, молиявий фирибгарлар бойиши учун шароитлар яратишини айтганди.
Март ойида Россия Федерация кенгаши Марказий банкка рублнинг айирбошлаш курсини музлатишни тавсия қилганди. Сенаторларнинг фикрича, Марказий банк шу йўл билан валюта спекуляцияларини тўхтатиши мумкин.
Марказий банк раҳбари Эльвира Набиуллина ҳукумат эркин валюта курсини қўллаб-қувватлашини бир неча маротаба айтган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026