Жаҳон | 08:31 / 31.03.2017
3655
1 дақиқада ўқилади

Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида тураржойлар қуришни маъқуллади

Исроил ҳарбий-сиёсий маҳкамаси кўп йиллар мобайнида илк маротаба Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яҳудийлар учун тураржойлар барпо этиш режасини тасдиқлади. Бу ҳақда бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг Facebook саҳифасида маълум қилинган

«Бош вазир Биньямин Нетаньяху раҳбарлик қилувчи ҳарбий-сиёсий маҳкама бир овоздан Шилох водийсидаги Амон аҳолиси учун янги тураржойлар барпо этишни тасдиқлади», — дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, 2 минг атрофида уй-жойлар қуриш режалаштирилмоқда. 

Haaretz нашрининг Оқ уйдаги юқори лавозимли манбасига таянган ҳолда хабар қилишича, Нетаньяху Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп мазкур муаммо юзасидан хавотирларини билдирмасдан аввалроқ, қарор қабул қилган. 

Шу билан бирга, Трамп февраль ойида Нетаньяхудан қурилишларни давом эттирмасликни тавсия қилган эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид