Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистоннинг янги парламенти 3 партиядан ташкил топади
Арманистон республикасида парламент сайловлари бўлиб ўтди. Республикадаги 2009та сайлов участкаларининг 1025тасида овоз бюллетенларини санаш натижасида 3та сиёсий партия парламентдан ўрин эгаллаши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, парламентга ўтган партиялар Арманистон республикачилар партияси, «Царукян» блоки ва «Дашнакцутюн» партиясидир.
Ҳозирги президент Серж Саргсян етакчилигидаги Арманистон республикачилар партияси парламентда аксар кўпчилик ўринни эгаллаши аниқ бўлиб улгурди. Сўнгги маълумотларга кўра, партия 64 фоиз тўплашга муваффақ бўлган. Арманистоннинг энг бой тадбиркори Гагик Царукянга тегишли «Царукян» блоки 28,21 фоиз овоз тўплаган, «Дашнакцутюн» партияси 6,83 фоиз сайловчилар ишончига сазовор бўлган.
Қолган партия ва блоклар парламентга ўтиш учун зарур бўлган фоизларни қўлга кирита олмаган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026