Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор президенти сайловларида ғолиб номи маълум бўлди
Эквадорда ўтган президентлик сайловларининг 2-босқичида етакчи "Мамлакат альянси" партияси номзоди, мамлакатнинг собиқ вице-президенти Ленин Морено ғолиб бўлди. Бундан мамлакатнинг миллий сайлов кенгаши томондан маълум қилинган дастлабки расмий натижалар дарак бермоқда.
Маълумотларга кўра, Моренога 51,05 фоиз сайловчилар, унинг рақиби, CREO ҳаракати вакили, собиқ банкчи Гильермо Лассога 48,95 фоиз сайловчилар овоз берганлар.
Бироқ мухолифат тарафдорлари расмий натижаларни тан олишдан бош тортмоқдалар. Лассони қўллаб-қувватловчи юзлаб одамлар мамлакат пойтахти Китодаги миллий сайлов кенгаши биноси ёнида норозилик намойиши уюштирганлар. Бинонинг бошқа томонида эса Моренога овоз берганлар тўпланганлар.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
11:42 / 08.11.2025
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
09:19 / 08.10.2025
Эквадорда намойишчилар президент кортежига ҳужум қилди
16:21 / 29.06.2025