Тошкент ва Москва 16 миллиард долларлик шартномаларни имзолайди
Умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган 55 ҳужжатдан иборат тўплам, шунингдек иқтисодий соҳасидаги келишувларнинг имзоланиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига бағишланган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ҳужжатларнинг бир қисмига имзо қўйиш тантанали маросимида маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
"Учрашувимиз Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга илк давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтмоқда. Ташриф Ўзбекистон-Россия кўп томонлама ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлади ва ўзаро ҳаракатларнинг янги истиқболларини очади, - дея айтиб ўтган у. – Ташрифга сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган 55 ҳужжатдан иборат катта тўплам тайёрланган".
Учинчи апрель куни эса томонлар ҳажми 3,5 миллиард доллардан ошиқ бўлган 16та ҳужжатни имзолашган.
Ҳужжатлар орасида Ўзбекистондаги Тебинбулоқ конида титан магнетитли ваданийга эга рудаларни қазиш бўйича лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги меморандум, «Газпромбанк» билан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳақида битим, «Олмалиқ КМК» АЖ ва РИВС ЁАЖ ўртасида мис-бойитиш мажмуасини қуриш бўйича ҳамкорлик ҳақида битим ҳам бор.
Раматовнинг таъкидлашича, “буларнинг бари бизнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларимизни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқиш имконини беради”.
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин эса “мамлакатлар корхоналари ўртасидаги янги лойиҳалар ва уларни муваффақиятли равишда амалга ошириш Россия ва Ўзбекистон иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади” дея айтиб ўтди.
Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига кўра 4 ва 5 апрель кунларида Москвада бўлади. Россия раҳбарияти билан учрашув ва музокараларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли масалалар, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинади. Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро долзарб муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024