Жамият | 10:52 / 05.04.2017
96257
1 дақиқада ўқилади

Акбаржон Жалиловнинг онаси Петербургга учиб келди (видео)

Санкт-Петербургдаги терактни амалга оширишда гумонланаётган Акбаржон Жалиловнинг яқинлари Пулково аэропортига учиб келишди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

Тахминларга кўра, Жалиловнинг онаси Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан Санкт-Петербургга етиб келган.

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси Жалилов Петербургдаги портлаш ижрочиси эканини тасдиқлагани ҳақида хабар бергандик

Бундан ташқари, Тергов қўмитаси Санкт-Петербург метросидаги теракт оқибатида ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлади ҳамда ўз сайтида теракт қурбонларининг 10 нафаридан иборат рўйхатини берди.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Санкт-Петербург метросининг «Технология институти» бекатига «Сенная площадь» бекатидан кириб келган поездда портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарни ташкил қилди, 49 киши жароҳатланди.

 

Мавзуга оид