20:22 / 05.04.2017
6754

Россия Тиллерсоннинг келиши санасини маълум қилди

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 11–12 апрель кунлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиш мақсадида Москвага келади. Россия ташқи ишлар вазирлиги сайтида шу ҳақда маълум қилинган. 

«11–12 апрелда Москвага амалий ташриф билан АҚШ давлат котиби Тиллерсон келади», — дейилади хабарда. 

ТИВнинг қайд этишича, бу Тиллерсоннинг президент Дональд Трамп бошқарувида давлат котиби сифатида Россияга илк ташрифидир. 

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан унинг Москвага ташрифи чоғида учрашишини тасдиқлаган эди. 

Top