Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада тўртта йирик иссиқлик электр станцияси ишлашни тўхтатади
Украина ҳукумати мамлакатнинг 4 та йирик иссиқлик электр станцияси - Трипольск, Змиевск, Приднепровск ва Криворожск ишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда "Укргэнерго" ижрочи директори Всеволод Ковальчук Facebook’да ёзди.
Мамлакат энергетика ва кўмир саноати вазирлиги эса Приднепровск ва Трипольск ИЭСлар иши тўхтатилгани ҳақида хабар берди. Амалдорлар бунинг асосий сабаби сифатида иситиш мавсумининг тугагани ва антрацит (тошкўмирнинг энг яхши нави)ни иқтисод қилишни кўрсатишган. Айнан шу сабаблар туфайли қолган 2та ИЭС ҳам ўз ишини тўхтатмоқда, дея маълум қилди Ковальчук.
"Бу станциялар электр энергиясини юзага келтиришни тўхтатишга технологик жиҳатдан тайёр. 6 апрелдан бошлаб Змиевск ИЭСни тўхтатиш режалаштирилган, 11 апрелдан эса Криворожск ИЭС тўхтатилади", - дея таъкидлаб ўтган "Укрэнерго" раҳбари.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026