Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда 40 миллиард кубометр табиий газ қазиб олди
Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси Ўзбекистонда 40 млрд. кубометр газ қазиб олди. Бу ҳақда компания матбуот релизида айтилади.
Таъкидланишича, газнинг тахминан 82 фоизи Бухоро вилоятидаги Хаузак-Шоди ва Қувачи-Олот ҳудудларида қазиб олинган.
ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда иккита йирик сармоявий лойиҳани амалга оширмоқда - «Қандим-Хаузак-Шоди» ва «Жануби-Ғарбий Ҳисор».
ЛУКОЙЛ’нинг таъкидлашича, Хаузак конида газ қазиб олиш 2007 йилда бошланган. 2011 йилда эса компания Ғарбий Шоди қисмини ишга туширди.
Маълумот учун, «ЛУКОЙЛ» компаниясининг Ўзбекистон иқтисодиётига сармоялари ҳажми 4,6 млрд АҚШ долларидан ошиб кетди. Бундан ташқари, «ЛУКОЙЛ» қуввати йилига 8,1 млрд куб. м. газ бўлган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасини қуриш ишларида иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
11:37 / 13.05.2026