15:13 / 09.04.2017
5280

Жанубий Корея президентлигига икки асосий номзоднинг имкониятлари тенглашди

Жанубий Кореяда президентлик лавозимига икки асосий номзод (Демократик партия ва Халқ партияси номзодлари)нинг имкониятлари деярли тенглашди. Бу ҳақида Гэллап институтининг Жанубий Кореядаги бўлими томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган сўровномасига асосланиб, NHK телекомпанияси хабар берди

Жорий йилнинг 9 май куни бўлиб ўтадиган мамлакат президенти сайловларида 5 нафар номзод иштирок этади. Бугунга қадар энг йирик Демократик партия номзоди Мун Чжэ Ин катта фарқ билан етакчилик қилиб келаётган эди. Уч ҳафта олдин у ўзининг энг яқин рақиби - Халқ партияси номзоди Ан Чхоль Суни деярли икки баробарга ортда қолдираётган эди. 

Бироқ 7 апрель куни бўлиб ўтган сўровномага асосан, вазият ўзгарган, икки номзод ўртасидаги тафовут атиги 3 пунктга фарқланади: Мун - 38 фоиз, Ан - 35 фоиз. Бу кўп жиҳатдан консерватив кучларнинг қўллаб-қувватлаши билан изоҳланади, зеро улар - Аннинг Шимолий Кореяга нисбатан қатъий сиёсати тарафдори.

17 апрель куни Жанубий Кореяда сайлов олди кампаниясига старт берилади. 2012 йилда бу икки сиёсатчи Пак Кин Хега қарши ягона фронт бўлиб чиққан шунга қарамай, Пак Кин Хе сайловларда ғалаба қозониб, президентлик лавозимини эгаллаганди. 

Top