Тошкент вилоятида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
9 апрель куни Дўстобод шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Қуйчирчиқ, Чиноз ҳамда Оққўрғон Халқ қабулхоналари томонидан аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим, Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари ва бошқа қатор идоралар раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига туманлар аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, 8 апрель ҳолатига Қуйичирчиқ тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 859 тани ташкил қилди. Шундан 1 803 таси жисмоний шахслардан, 56 таси юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 88,4 фоизи кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 11,6 фоиз мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.
Чиноз тумани бўйича мурожаатлар сони жами 2 028 тани ташкил қилади. Шундан 1 942 таси жисмоний шахслардан, 86 таси юридик шахслардан келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 90,6 фоизи кўриб чиқилган бўлиб, 9,4 фоизи кўриб чиқилиш жараёнида.
Оққўрғон тумани бўйича мурожаатлар сони жами 1 923 тани ташкил қилади. Шундан, 1 859 таси жисмоний шахслардан, 64 таси юридик шахслардан келиб тушган. Мурожаатларнинг 90,4 фоизи кўриб чиқилган бўлиб, 9,6 фоизи кўриб чиқилиш жараёнида.
Туманлардан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда, уларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш, меҳнат ва бандлик, электр ва газ таъминоти, банк-молия каби масалаларга оид экани аниқланди.
Сайёр қабулда туманлар фуқаролари томонидан йўлланган 130 дан зиёд мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди. Фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан бевосита тегишли соҳаларга масъул бўлган раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш ва улар юзасидан жавоб олиш имконига эга бўлди.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:12 / 15.11.2024
Дилшод Султонов шаҳар ҳокимлигидан ҳам кетди
08:14 / 14.11.2024