Жаҳон | 08:51 / 11.04.2017
8677
2 дақиқада ўқилади

АҚШда йўловчини рейсдан мажбурлаб тушириб юборган полициячи четлатилди

Американинг United Airlines авиакомпанияси мижозига нисбатан куч ишлатган полициячи хизматдан четлатилди. Бу ҳақда New York Times газетаси хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса Чикагодан Луисвиллга парвоз қилиши керак бўлган самолёт бортида юз берди - ўтириш жойларининг етишмаслиги сабаб йўловчини мажбурлаб жойидан қўзғатишди. Ҳаммаси бўлиб тўрт нафар йўловчи шундай ҳолатга дуч келган. Уларга товон пули сифатида 400 доллар ва меҳмонхонада бир кунни ўтказиш таклиф қилинди. Икки киши самолётни ўзлари тарк этган бўлса, бир йўловчи буни қилишдан бош тортди, натижада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари чақиртирилган.

Интернетда эса йўловчини куч билан жойидан қўзғатишаётгани тасвирланган видео пайдо бўлди. "Қаранг, улар нималар қилаяпти! Бу даҳшат", - дея бақирган йўловчилардан бири.

United Airlines вакили Чарли Хобартнинг хабар беришича, йўловчидан самолётни тарк этиш ҳақида “бир неча бор хушмуомалалик билан сўралган”. "Биз полицияни чақиришга мажбур бўлдик", - дея қўшимча қилиб ўтган авиакомпания вакили.

Чикаго авиация департаменти эса ҳодиса “иш стандартларига тўғри келмайди” дея маълум қилди, йўловчини куч ишлатган ҳолда рейсдан чиқариб юборган полициячи эса вақтинчалик четлатилди.

Мавзуга оид