Жаҳон | 13:18 / 11.04.2017
6936
1 дақиқада ўқилади

Туркия ТИВ: Сурияда ҳамон кимёвий қурол бор

Фото: РИА "Новости"

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли Сурия ҳукумати ҳамон кимёвий қуролни қўллаш имконига эга экани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Бизнинг маълумотларга кўра, Сурия режими ҳамон кимёвий қуролни қўллаш учун салоҳиятга эга. Режим кимёвий қуролдан фойдаланишни, шунингдек, мухолифатга қарши анъанавий қурол турларини ишлатишни бас қилиши керак», - дея маълум қилди Чавушўғли.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Сурияда кимёвий қурол ишлатилганига оид ҳодисани текширувдан ўтказиш лозимлиги ҳақида бир фикрга келганди. Шунингдек Чавушўғли Россияни Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашдан воз кечишга чақирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид