Word дастурининг барча версияларида заиф жой топилди

Фото: Gabrielle Lurie / Reuters
FireEye компаниясининг ахборот хавфсизлиги мутахассислари Microsoft Word дастурининг барча версияларида "нол куни" хатоси борлигини аниқлашган. Ушбу муаммо зарарли дастурларни жабрдийда компьютерига ўрнатишга имкон беради.
Ғараз ниятли одамлар ҳужумни амалга оширишлари учун фойдаланувчига электрон почта орқали зарарланган RTF-ҳужжатни юборишлари етарлидир. Ҳужжат очилганда Visual Basic скрипти бажарилади ва хакерларга зарарли дастурни юклашга ва жабрдийда компьютерининг устидан назоратни олишга ижозат беради.
Бу хатолик барча ҳимоя чораларини четлаб ўта олишга имкон беради. Бошқа шунга ўхшаш ҳужумлардан фарқли ўлароқ, бу ерда макросни ишга тушириш талаб қилинмайди. Бу дастур Windows операцион тизимининг барча версияларида, жумладан Windows 10’да ҳам ишлайди.
Microsoft бу муаммо борлигидан хабардор қилинган ва хатоликни тузатувчи махсус дастурни 11 апрелдаёқ чиқариши мумкин.
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

13:37 / 25.03.2025
Snapdragon чиплари ўрнатилган Windows ноутбуклари эгалари уларни оммавий равишда қайтармоқда

17:36 / 16.11.2024
Windows учун ChatGPT иловасидан энди барча фойдаланиши мумкин

12:47 / 24.07.2024
“Бизда лицензияли дастур ишлатадиганлар кам” — Windows'даги узилиш нега Ўзбекистонни четлаб ўтди?

11:48 / 22.07.2024