Жаҳон | 17:14 / 12.04.2017
5789
1 дақиқада ўқилади

Бишкекда КХШТ етакчилари норасмий учрашуви бўлиб ўтади

14 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Россия президенти Владимир Путин Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлари етакчилари билан норасмий учрашув ўтказади. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков хабар бермоқда, деб ёзмоқда рус ОАВ.

Унинг қўшимча, қилишича, 15 апрель куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га 25 йил тўлади, шунинг учун Владимир Путин “Мир” телерадиокомпаниясига интервью беради.

КХШТ аъзо-давлатлари ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги ва суверенитетини коллектив асосда ҳимоя қилиш, шунингдек минтақавий ва жаҳон хавфсизлигини мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид