Жаҳон | 00:57 / 13.04.2017
17194
1 дақиқада ўқилади

Лавров: Россия Сурияда ҳеч кимга умид боғламайди

Россия Сурияда мамлакат президенти Башар Асадга ҳам, бошқа бирон-бир кимга ҳам умид боғламайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.  

“Биз президент Асадга ҳам, бошқа бирон-бир кимга ҳам умид боғламаймиз”, деди вазир.

Лавровнинг айтишича, “барча сурияликлар БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясида ёзилгандек, ўтириб келишиб олишлари лозим”. “Бу Сурия бўйича инклюзив мулоқот бўлиши керак”, деб таъкидлаб ўтди Лавров.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид