Ўзбекистон | 15:27 / 13.04.2017
17066
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йирик заргарлик буюмлари заводи қурилади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яқин келажакда мамлакатдаги энг йирик заргарлик буюмлари заводи қурилади. 

"1-Заргарлик корхонаси" номли лойиҳа Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эътиборига тақдим этилди.

Қиймати 10 миллиард сўм бўлган ушбу корхонада йилига 13 миллиард сўмлик заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилади, 100 иш ўрни яратилади.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид