Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ зарбасидан сўнг Афғонистонда 80дан ортиқ жангари йўқ қилинди
АҚШнинг Афғонистонга берган ҳаво зарбалари оқибатида ИШИД террорчи гуруҳининг 80дан ортиқ жангариси ҳалок бўлди, деб ёзмоқда The New York Times.
Бу ҳақда Нангархар вилояти вакили Аттулаҳ Хогиёний маълум қилган.
Нашрга кўра, афғон ҳукумати ўнлаб жангарилар ўлдирилганини айтмоқда, бироқ уларнинг аниқ сони номаълумлигича қолаяпти.
Аввалроқ, АҚШ томонидан энг кучли GBU-43 ноядро бомбасини ташлагани оқибатида 36 жангари ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.
ИШИД эса бу зарбадан ўз сафига талофат етмаганини айтмоқда.
Мавзуга оид
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
15:12 / 09.06.2026