Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғиз мухолифати етакчилари турли йилларга озодликдан маҳрум этилди
Бишкек шаҳрининг Первомай туман суди мухолифатдаги "Халқ парламенти" етакчиларига 4 йилдан 20 йилга жазо муддатлари тайинлади. Улар Қирғизистоннинг амалдаги ҳукуматини ағдаришга қарши тил бириктирганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда журналистларга судланганларнинг яқинлари маълум қилишди.
2016 йил баҳорида Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси "Халқ парламенти" партияси етакчиларини қўлга олган эди. Бунга интернет тармоғида гўёки мухолифат етакчиларининг ҳокимиятни куч билан эгаллаб олиш режаларини муҳокама қилган аудиоёзувлар пайдо бўлгани сабаб бўлди. Республика парламенти собиқ депутати Кубаничбек Қодиров, Жалолобод вилояти собиқ ҳокими Бектур Асанов, мамлакат собиқ давлат котиби Достон Саригулов ва Эрнст Қарибеков республика жиноят кодексининг "ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга тайёрланиш" ва "ҳокимият вакилига нисбатан куч ишлатишга тайёрланиш" бандлари бўйича айбдор деб топилган.
Ҳукмга кўра, Абдуразак Боромбоев, Асанов ва Қодиров 12 йиллик кучайтирилган қамоқ жазосини ўтайди. Карибековнинг мол-мулки мусодара қилиниб, 20 йилга қамоқ жазоси тайинланган. Талас вилоятининг собиқ ҳокими ва "Қирғизолтин" давлат концерни собиқ раҳбари 70 ёшли Саригулов 4 йиллик шартли ҳибс жазосига маҳкум этилган ва суд залидан дастлабки қамоққа олиш давомида бу муддатни ўтагани учун озод қилинган.
Суд мажлиси ёпиқ тартибда бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026